Чирчиқда енгил атлетика бўйича хотира турнири ўтказилди

Бугун Чирчиқ шаҳрида енгил атлетика бўйича Республика очиқ турнири ўтказилди. 10-11 апрель кунлари бўлиб ўтган мазкур мусобақа енгил атлетика ва унинг назарияси бўйича профессор Р.Кудратов хотирасига бағишланган бўлиб, унда турли вилоятлардан келган атлетларимиз ўз маҳоратларини намойиш қилишди. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда.  Эътиборингизга 2 кун давом этган беллашувларда ғолибликни қўлга киритган спортчилар ва уларнинг натижасини ҳавола қиламиз. 1-кун:

Аёллар
100 метр – Сабина Шириева – 12.52
400 метр – Шоира Ибрагимова– 58.16
1500 метр – Маржона Баратова– 4:38.64
100 метр тўсиқлар оша – Саида Абдумўминова– 14.93
Узунликка сакраш – Лилия Манасипова – 5.59 м
Ядро улоқтириш – Сафия Бурхонова– 14.23 м
Найза улоқтириш – Мушарраф Сайидаҳмедова– 52.52 м
Эркаклар:
100 метр – Жалолиддин Ҳамроқулов– 10.93
400 метр – Баҳодир Очилбоев– 49.38
1500 метр – Шерзод Азимжонов– 4:27.15
110 метр тўсиқлар оша – Эргаш Нормуродов– 14.53
3000 метр с/ч – Муқсимжон Абдулатипов– 10:33.84
Баландликка сакраш – Азиз Сейтажиев – 203 см
Узунликка сакраш – Артем Резниченко– 6.84 м
Ядро улоқтириш – Достон Ражабов– 16.69 м
Найза улоқтириш – Бобур Шокиржонов– 70.04 м

2-кун:
Аёллар
200 метр – Наргиза Низаметдинова – 26.13
3000 метр – Маржона Баратова – 10:01,76
400 метр тўсиқлар оша – Дилрабохон Набиева – 1:05,30
800 метр – Динара Очилова – 2:14,93
Диск улоқтириш – Шаҳризода Юсуфова – 40.57 м
3 ҳатлаб сакраш – Надежда Шустова – 11.61 м
Баландликка сакраш – Шахноза Бейжигитова – 165 см
Босқон улоқтириш – Дарья Кашинова – 50.90 м
Эркаклар
200 метр – Жалолитдин Хамрокулов – 21,88
3000 метр – Роман Штукан – 8:49,82
3 ҳатлаб сакраш – Дмитрий Пупко – 15.34
400 метр тўсиқлаш оша – Шоҳруҳ Баратов – 53,32
800 метр – Аббос Нуралиев – 1:53,71
Диск улоқтириш – Рашид Содиқов – 45.69 м
Босқон улоқтириш – Жилолхон Тиллаволдихўжаев – 62.59 м

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!