ЧЛ. "Челси" - "Реал": Матнли трансляция
Чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган "Челси" - "Реал" учрашуви старт олди. Мазкур тўқнашувни сайтимиз орқали матнли трансляцияда томоша қилинг.
- 90'

Учрашув ўз якунига етди. "Реал" ярим финалга йўл олди.
- 90'

Ҳакам ўйинга 3 дақиқа қўшиб берди
- 89'

Захирадан майдонга тушган Мудрик сариқ карточка олди.
- 86'
Мудрик яхши имкониятни кўкка совурди.
- 85'
"Челси" ўзига кела олмади. Жамоа ҳужумларга ўта олмаяпти.
- 82'

Начо Карвахаль ўрнига, Родриго ўрнига Асенсио баҳси давом эттиради
- 79'

Гоооолллллл. Родриго орадаги фарқи иккитага оширди
- 77'

Маунт Хаверцни ўрнига ўйинга қўшилди.
- 75'
Мудрикнинг зарбасига бироз аниқлик етмади. Сал қолганда тўп майдондан чиқиб кетарди.
- 71'

"Реалд" ўзхгариш. Каримнинг ўрнига Тчуамени ўйинга қўшилди.
- 67'

Лэмпард ҳужумкор футболчиларни ўйинга қўшаяпти. Энцо, Галлахер ва Кукурельянинг ўрнига Фелиш, Стерлинг ва Мудрик майдонга тушди.
- 66'
Бенземадан яхши имконият. Бу сафар энди Кепа жамоасини қутқарди.
- 63'
Энцодан зарба ва яна Куртуааа
- 58'

Гоооооооллллллл. Родриго. Винисиуснинг пасидан кейин вингер ҳисоб очди.
- 57'
"Челси" тўхтамаяпти. Каининг зарбасини Куртуа қайтарди.
- 52'
Кантееееее. Яна бир имконият. Бу сафар Милитао қутқарди.
- 50'

Рис Жеймс Камавингага нисбатан жуда қўпол ўйналди ва сариқ олди
- 46'

Учрашувдаги илк ўзгариш. Алаба ўрнига Рюдигер майдонга тушди
- 45'

Иккинчи тайм бошланди
- 45'
Биринчи тайм ўз ниҳоясига етди
- 45'
Ўххххх мезбонларда қандай имконият. Куртуа жамоасини голдан қутқарди.
- 45'
Орсато биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берди
- 42'

"Челси" бурчак тўпидан унумли фойдала олмади ва "Реал" қарши ҳужумга қочди. Аммо Бенземанинг зарбасига бироз аниқлик етмади
- 41'
Меҳмонларда яхши имконият. Модрич қанотдан берган пасга Винисиус етиб кела олмади.
- 39'

"Челси" бурчак тўпи тепди. Марказга берилган пасни Хаверц фойдала олмади
- 34'

Кукурелья сариқ карточкага лойиқ кўрилди, Родриго қарши ҳужумга қочиб кетаётган эди ва уни испанилияк ҳимоячи тўхтатди.
- 30'

"Челси"нинг навбатдаги ҳужумида Кукурелья офсайдга тушиб қолди.
- 28'
Винисиус қанотдан берган зарбасини Кепа қайтарди
- 22'

Ўйиндаги илк сариқ карточка Милитаога кўрсатилди. Ҳимоячи Кукурельяга нисбатан қўполлик ишлатди.
- 18'
"Реал" ҳам олдинга ўтмоқда
- 13'
Мезболар аста-секин ташабусни ўз қўлига олмоқда.
- 11'
"Челси" да қандай имконият. Канте жуда яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади.
- 7'
Винисиус чап қанотда Жеймсдан ўтиб кетди ва марказга паст. Аммо зарба берадиган одам топилмади.
- 6'

Карим Бензема кичик жароҳат олган бўлиши мумкин. Тиаго Силва унга ўзи билмаган ҳолда зарар етказди.
- 3'
Баҳс асосан майдон марказида кечмқода. Жамоалар тезкор гол уришга шошилмаяпти
- 1'

Ўйин бошланди

Фикрлар