“Чонбук Моторс” клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини 5-ўринда якунлади

Хабарингиз бор, шу кунларда Японияда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун мусобақанинг 5-ўрни учун Осиё қитъаси чемпиони “Чонбук Моторс” ҳамда Африка қитъаси чемпиони “Мамелоди Саундаунс” жамоалари ўзаро майдонга тушди.

Қизиқарли кечган ўйинда осиёликлар йирик 4:1 ҳисобида зафар қучишди. Эътиборлиси, Жанубий Корея клуби учрашувдаги голларнинг 3тасини 1-бўлимда киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!