Чунгвон Чой: Ишончим комилки таэквондо мавсумининг якуни фантастик тарзда ўтказилади

Хабарингиз бор, 6-7 декабрь кунлари Россияда таэквондо бўйича "Moscow Grand-Prix Final" мусобақаси бўлиб ўтади.

"Москва шаҳрига қайтишдан хурсандмиз. Бу ерда Grand Prix Final мусобақаси ва Gala Awards тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Ишончим комилки 2019 йилги таэквондо мавсумининг якуни фантастик тарзда ўтказилади. Сабаби ушбу мусобақада 2020 йил Токиода ўтадиган Олимпиададан олдинги сўнгги рейтинг очколарини ишлаб олиш имконияти мавжуд. Мана шу қўшимча мотивация туфайли спортчиларимиз спорт саройига келган минглаб мухлислар учун ажойиб шоу намойиш этиб беришади деб ўйлайман", - дейди Бутунжаҳон таэквондо Федерацияси раҳбари Чунгвон Чой.

Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик икки нафар таэквондочи Никита Рафалович ва Нигора Турсунқулова иштирок этади.

Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати