Coca Cola Ўзбекистон кубоги. Биринчи босқич учрашувлари бошланиш вақтлари маълум бўлди

23 июнь куни Coca Cola Ўзбекистон кубоги саралашининг биринчи босқич учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур баҳсларнинг бошланиш вақтлари маълум бўлди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар тарқатди.

Coca Cola Ўзбекистон кубоги. Саралаш биринчи босқичи

23 июнь, сешанба

17:30 ОҚТЕПА — ЗОМИН

17:30 НЕФТЧИ — ХОРАЗМ

17:30 ТУРОН — ШЎРТАН

17:30 ИСТИҚЛОЛ — ДИНАМО

toqimachi

Жамоалар карантиндан сўнг машғулот ўтказиш учун кам вақтга эга бўлганликлари боис, уларга енгиллик бериш мақсадида саралаш баҳсларида 90 дақиқа ичида ғолиб аниқланмаса, тўғридан тўғри пенальтилар сериясига мурожаат этилади.

Маълумот учун, ушбу босқичда Про лиганинг барча 8 жамоаси иштирок этади. Иккинчи босқичга йўл олган тўрт жамоа яна икки жуфтлик ҳосил қилади. Саралашнинг иккинчи босқич беллашувларига ҳам қуръа ташланади.

Ғолиблар Coca Cola Суперлиганинг 14 клубига қўшилиб, кубокнинг гуруҳ босқичига йўлланма олади. Эслатиб ўтамиз, Coca Cola Ўзбекистон кубоги финали Наманган шаҳрида бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар