Coca Cola Ўзбекистон кубоги биринчи босқичига қуръа ташланди

Бугун "Бунёдкор" стадионида Coca Cola Ўзбекистон кубоги биринчи босқичига қуръа ташланди. Натижалар билан танишинг:

Оқтепа - Зомин

Нефтчи - Хоразм

Турон - Шўртан

Истиқлол - Динамо

Маълумот учун, ушбу босқичда Про лиганинг барча 8 жамоаси иштирок этади. Иккинчи босқичга йўл олган тўрт жамоа яна икки жуфтлик ҳосил қилади. Ғолиблар Coca Cola Суперлиганинг 14 клубига қўшилиб, кубокнинг гуруҳ босқичига йўлланма олади. Финал Наманган шаҳрида бўлиб ўтади.

Беллашувларнинг бошланиш вақти тез орада расман эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!