Coca Cola Ўзбекистон кубоги. Эртага иккинчи саралаш босқичига қуръа ташланади

CHERY AUTO

23 июнь куни Coca Cola Ўзбекистон кубогида биринчи саралаш босқичи учрашувлари бўлиб ўтади. Ушбу босқичда ғалаба қозонган тўрт жамоа иккинчи босқичга йўл олади. Эртага соат 21:00 да Coca Cola Ўзбекистон кубоги иккинчи босқичига қуръа ташланади. Қуръа "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Tecno

Иккинчи босқичда ғалаба қозонган икки жамоа Coca Cola Суперлиганинг 14 клубига қўшилиб, кубокнинг гуруҳ босқичига йўлланма олади. Эслатиб ўтамиз, Coca Cola Ўзбекистон кубоги финали Наманган шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!