Coca Cola Ўзбекистон кубоги учинчи босқич учрашувлари бошланиш вақтлари

Coca Cola Ўзбекистон кубогида иккинчи босқич учрашувлари ўтказилиб, учинчи босқич иштирокчилари аниқланганидан хабарингиз бор.

7 июнь куни мамлакат кубоги учинчи босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа Спорт телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилди.

Унга кўра, битта ўйиндан иборат бўладиган мазкур босқич учрашувлари 19-25-26 июнь кунлари бўлиб ўтади. Олдинроқ 19 июнь кунги учрашувлар бошланиш вақтлари эълон қилинган эди.

25 ҳамда 26 июнь саналарида ўтадиган баҳслар бошланиш вақтлари ҳам маълум бўлди. 

Ўйинларнинг 4 таси жонли эфирда намойиш этилиши кўзда тутилган.

 

25 июнь, сешанба

18:00 ДИНАМО — ЯШНОБОД (Маҳалла ТВ)

18:00 ҚЎҚОН-1912 — ҚИЗИЛҚУМ (Спорт ТВ)

 

26 июнь, чоршанба

18:00 ШЎРТАН — МАШЪАЛ

18:00 ШЕРДОР — ОҚТЕПА (Маҳалла ТВ)

18:00 ИТТИФОҚ-Н — ИФТИХОР   

18:00 ИСТИҚЛОЛ — НАСАФ (Спорт ТВ)  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!