Coca-Cola Суперлигасида мавсум қачон якунланади?

Хабарингиз бор, бугундан Coca-Cola Суперлигасига рестарт берилади. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев шу муносабат билан ўзининг айрим фикрларини билдириб ўтди.

“3 ой деганда футболни бошлаш арафасида турибмиз. Бу йўлда катта иш қилинди, умид қиламанки, дунёнинг ҳеч бир нуқтасида футбол қайтиб бундай танаффус олмайди.

Насиб бўлса, декабрнинг иккинчи декадасида 2020 йилги мавсумни якунлаб оламиз. Унгача қатор муаммоларни ҳал қилишга, том маънода профессионал бўлиб ишлашга интиламиз. Бу йўлда танқидлар, тушунмовчиликлар бўлиши табиий бир ҳол. Биз уларга босиқлик ва аниқлик билан жавоб қайтаришга ҳаракат қиламиз. 4-турни ўтказиб олишимиз ҳамоноқ 2021 йилги мавсум режаларига киришамиз, келаси йилги чемпионат энг яхшиси бўлиши устида ишлаймиз.

Футбол мухлисларимизни қайтаётган футбол куни билан жамоамиз номидан табриклайман. Биз уларни бугун стадионларга таклиф эта олмаяпмиз, эвазига уларда барча учрашувларни жонли томоша қилиш имконияти бор. Ишонаманки, тез орада стадионларимиз улар учун қайта очилади. Бугун ҳамма тушуниб улгурдики, мухлисларсиз футбол гўштсиз кабобга, гуручсиз ошга ўхшайди”, - дейди Имомхўжаев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
13/06/2020 12:34
Diyor sanga kup bor chiqishlaringa etibor berganman dadel gapirasan. Uzbek fudboliga jon kuyderishing ham bilaman lekin. Muhlislar bilan bulgan taqderga ham kup stadiyonla tulmasdi. Muhlis muhlis deysizla lekin beron marta muhlis uylamaysizla agar muhlislarni uylaganlarizga. Toza fudbol quyib berardizla. hamma uz klubini uyinni kuproq kuzatadi. shahsan man utkan yil 2 uyinga ham. Nasaf Pahtakor uyiniga sudiya ochiqchasiga fudbolni ulderdi. bunoqaga qanday fudbolga muhlis keradi. 1chisiga ha mayli 2 chisi nima yana shu ishni qildizla. bulmasa Refi taymdan ham ochiq oydin aytapti 2 mamentka ham qizil berish kerak edi pahtakor uyinchisiga dedi. lekin qolgan mamentlarga kursatmadi ham vediyo roliklarini. qisqasi. bu hali mani. uz kuzim bilan kurib 2 ta uyinga tuhtalganim. mutahasislar ham tuhtalgani. bunoqa uyin kim qancha. YANA MUHLIS MUHLIS. DEYSIZLA. yzi aslida Uzbek fudbolini ulderganlani ham bilasanki.

Минбар

Барча блоглар