Дака покер қилган баҳсда "Лестер" ғалаба қозонди

Европа Лигаси 3-туридан ўрин олган "Спартак" Москва - "Лестер" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда тулкилар 4:3 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритди. 

Москваликлар сафида Соболов дубль қайд этган бўлса, Ларссон бир гол муаллифига айланди. "Лестер" таркибида Патсон Дака 4 бор рақиб дарвозасига йўл топа олди. 

Бу икки жамоа жой олган "С" гуруҳида Англия клуби 4 очко билан 2-ўринда бормоқда. "Спартак" сафида 3 очко бор ва улар 3-ўринда жойлашган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!