Далич ВАРни танқид қилди: "У футболнинг ҳис-туйғуларини ўлдиряпти"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Португалияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг ВАР тизими ҳақида кескин фикр билдирди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимига қўшиб берилган 13-дақиқада хорватлар гол урганди. Бироқ бош ҳакам Эспен Эскос ВАР билан маслаҳатлашгач, Марио Пашалич офсайд ҳолатида бўлгани учун голни инобатга олмади.

"Ҳозир ғазабимни кимгадир ёки нимагадир сочмоқчи эмасман. Аммо ВАР орқали қабул қилинаётган қарорлар футболнинг ҳис-туйғуларини қандай йўқ қилаётганини ҳамма кўриб турибди. Баъзида ВАР ёрдам беради, баъзида эса аксинча. Лекин у футболнинг ҳиссиётини ўлдиряпти ва буни қабул қилиш осон эмас.

Футбол адолатли бўлиши керак, аммо ВАР борасида ҳаддан ошиб кетдик. Биз мағлуб бўлдик ва Португалияни табриклаймиз.

Мен футболнинг тўлиқ бизнесга айланишини истамайман. Кичик жамоалар учун имкониятлар аллақачон камайиб кетган. Мўъжиза ҳар доим ҳам такрорланмайди. Бу сафар кейинги босқичга чиқа олмадик. Афсуски, натижага эриша олмадик ва ортимизда фақат афсус ҳамда алам қолди", — деди Далич.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!