Дана Уайт Жон Жонснинг кейинги рақиби ким бўлишини маълум қилди

UFC президенти Дана Уайт ярим оғир вазн тоифасидаги Доминик Рейес ушбу двизион чемпиони Жон Жонснинг кейинги рақиби бўлишини маълум қилди.

"Ҳозирда Жон Жонснинг учун энг мақбул вариант Доминик Рейесга қарши жангдир.

У Крис Вайдман устидан ажойиб ғалабани қўлга киритди ва кўпчилик бунга юқори баҳо берди. Улар ўртасидаги жангни ташкил қилишимиз керак ”,- деди Уайт.

Жонс шу сўнгги жангини UFC 239 баҳсида Тьяго Сантосни очколар ҳисобига мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!