Дана Уайт: Масвидаль ва Диас ўртасида реванш жанги бўлмайди

UFC президенти Дана Уайт Нью-Йоркда бўлиб ўтган жанг оқшоми ҳақида фикр билдирди.

Ушбу кечада Хорхе Масвидаль Нэйт Диасни техник нокаутга учратиб, BMF совринига эга бўлди. Баҳснинг 3 ва 4-раундлар оралиғида шифокорлар Диаснинг жароҳати туфайли жангни тўхтатишди.

"Шубҳасиз, ажойиб жангни ташкил этганингизда, бундай ҳолат рўй беришини кутмайсиз. Икки кучли спортчи ўртасида жанг бўлди. Шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради," - деди Уайт.

Шу қаторда, UFC президенти Масвидаль ва Диас ўртасида реванш жанги бўлмаслигини ҳам айтиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!