Дана Уайт: "Роган мени бунга мажбур қиляпти"
UFC президенти Дана Уайт Жон Жонс ва Алекс Перейра ўртасидаги жанг бўлиши мумкинлигини айтди.
"Жонс ва Перейра ўртасида жанг бўладими? Албатта, бўлиши мумкин. Айниқса, Жо Роган мени бу жангга мажбурламоқда", - деди Уайт.
Эслатиб ўтамиз, Алекс Перейра ярим оғир вазн тоифасида Жамал Хиллни мағлуб этганидан кейин вазнини яна биттага кўтариш нияти борлигини айтиб ўтганди.
Маълумот ўрнида, оғир вазн тоифасида чемпион Жон Жонс ҳисобланади ва у охирги жангини Сирилл Ганга қарши ўтказган ҳамда унда гильотина" услубида мағлуб этганди.
Фикрлар