Дана Уайт UFC рейтингини тузишда антиқа усулдан фойдаланмоқчи

  • 6 сентябрь, 18:22
  • 0
  • MMA
UFC бош директори Дана Уайт келгусида промоушен рейтинглари сунъий интеллект ёрдамида тузилишини истисно қилмади. “Лаънати технологиянинг нимаси ажойиблигини биласизми? У рақамларни ажойиб тарзда ҳисоблайди. Вақти келиб, рейтинглар сунъий интеллект томонидан тузилади”, – деди Уайт матбуот анжуманида. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дананинг ўзи вазн тоифасидан қатъи назар, энг яхши жангчилар рейтингини танқид қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!