Дани Алвеш: “Барселона”нинг омадсизлигини кўриш мен учун оғир

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Дани Алвеш кеча бўлиб ўтган “Барселона”га (0:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен “Ювентус” ва жамоадошларим учун ҳурсандман. Албатта, бугун бироз ҳафаман. Чунки, бу оқшом “Барселона”даги собиқ жамоадошларимни ҳолатини кўриш мен учун қийин.

Ҳозир ўзимни жуда ғалати ҳис қиляпман. “Барселона”нинг омадсизликларини кўриш мен учун жуда оғир. Аммо, бу касбимизнинг бир қисми”, - дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки баҳсда 3:0 ҳисобида имкониятни бой берган ва ўз майдонида 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган “Барселона” мусобақадаги иштирокини чорак финалда тўхтатишга мажбур бўлди.

Хави: Мен Дани Алвешни “Барселона”га қайтарган бўлардим...

Дани Алвеш “Барселона”га қайтмоқчи бўлди, бироқ...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!