Дарвозабон қаҳрамон бўлган ўйинда бошқа футболчи тарих яратди

Европа Чемпионлар лигасининг умумий босқич биринчи туридан ўрин олган “Аталанта” ва “Арсенал” учрашувида тарихий натижа қайд этилди.

Голсиз якунланган баҳсда қаҳрамони “канонирлар” посбони Давид Райя бўлди. У 51-дақиқада ўз дарвозасига белгиланган пенальтини қайтарди. 11 метрлик нуқтадан зарба берган Матео Ретеги жамоасига ғалаба келтириш имкониятидан фойдалана олмади.

Микель Артета 73-дақиқада майдонга жамоанинг янги ўйинчиси Раҳим Стерлингни туширди. Тажрибали ҳужумкор футболчи ўйинга қўшилиши билан тарихий рекорд соҳибига айланди.

Стерлинг Чемпионлар лигасида тўртта жамоа билан иштирок этган англиялик биринчи чарм тўп устаси сифатида қайд этилди. 30 ёшли ўйинчи бунгача “Ливерпуль”, “Манчестер Сити” ва “Челси”да қитъанинг энг нуфузли мусобақаси иштирокчиси бўлганди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!