Дарвозабони ассист қилган "Ал-Насср" ғалаба қозонди, Машарипов майдонда 73 дақиқа ҳаракат қилди (видео)

Саудия Арабистони чемпионати 12-туридан ўрин олган "Ал-Насср" - "Ал-Таи" учрашуви ниҳоясига етди. Унда майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиндаги ҳар икки гол риёдликларнинг легионер ҳужумчиси Андерсон Талиска томонидан киритилди. Эътиборлиси, иккинчи голда унга тўпни дарвозабон Давид Оспина етказиб берганди. Баҳсни асосий таркибда бошлаган Жалолиддин Машарипов 73-дақиқада захирага олинди. Роналду эса собиқ клуби "Манчестер Юнайтед"да ўйнаётган пайтида дисквалификация қилингани учун қайдномага киритилмади.

Ушбу беллашувдан сўнг "Насср" очколари сонини 29 тага етказиб, иккинчи поғонадаги "Ал-Шабаб" билан фарқни 4 тага етказиб қўйди.

Қуйида иккинчи гол видеосини томоша қилиш имкониятига эгасиз.

Comments

You must be logged in to commet!