Дарья Касаткина энг кучли теннисчини енгди
Ads

“St.Petersburg Ladies Trophy – 2018” турнирининг чорак финалида дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси даниялик Каролин Возняцки кутилмаганда россиялик Дарья Касаткинага мағлуб бўлди.

Мусобақанинг чорак финалида Каролин ва Дарья ўзаро баҳслашди. Учрашувнинг биринчи сетида ғалаба қозонган Дарья иккинчи сетда 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли аёл теннисчиси бўлиб турган Каролинни енгган рус теннисчиси ярим финалда франциялик Кристина Младеновични синовдан ўтказадиган бўлди.

Sports.uz