Давид Алаба номаълум муддатга сафдан чиқди

“Бавария” клуби ҳимоячиси Давид Алаба кеча Бундеслиганинг 4-туридан ўрин олган “РБ Лейпциг”га (1:1) қарши баҳсдан олдин ўтказилган чигалёзди машғулотларида чап оёқ сон мушакларидан жароҳат олган.

Мюнхенликлар расмий сайти тарқатган хабарга кўра 27 ёшли австриялик футболчининг қачон майдонга қайтиши ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Алаба жорий мавсум “Бавария” сафида жами 5та ўйинда иштирок этди ва 1та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!