Давид Де Хеа кутилмаганда “Манчестер Юнайтед”ни тарк этадиган бўлди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ёзда жамоа учун биринчи рақамли дарвозабон топишига тўғри келади.

Клубнинг асосий посбони Давид де Хеа кетадиган бўляпти. Испаниялик посбоннинг шартномаси мавсум охирида якунланади. 32 ёшли посбон янги битим тузиш учун маошининг пасайишига рози бўлган эди.

Бироқ, клуб мутасаддилари таклиф қилган шартнома дарвозабонга маъқул келмади. TodoFichajes нашрининг маълум қилишича, Давид де Хеа Англия Премьер-лигасидан бошқа жамоаси топиши ёки Испанияга қайтиб кетиши кутилмоқда.

“Манчестер Юнайтед” истеъдодли дарвозабонни 2011 йили “Атлетико”дан трансфер қилганди. Шундан бери Давид манчестерликлар учун 529 та учрашувда майдонга тушиб, 575 та гол ўтказди. У қуруқ учрашувлар сони бўйича клуб рекордчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!