Давид Луис
Ads

Лондоннинг "Челси" клуби ёзда ўзининг асосий ҳимоячиси Давид Луисни йўқотиши мумкин.

Хабарларга қараганда “аристократлар” 31 ёшли бразилиялик футболчига янги шартнома таклиф қилишган, аммо у буни рад этган. Энди Луис мавсум якунлангач жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Давид Луисга Бразилиянинг “Фламенго” клубидан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, у жорий мавсум “Челси” сафида жами 30та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ва 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.