Давлат Бобонов мураббийига уй совға қилди! (фото)

Дзюдо бўйича Токио Олимпиадаси совриндори Давлат Бобонов ўз мураббийи Нурали Қобуловга Самарқанддан 3 хонали уй совға қилди.

"Авваламбор, шогирдимга шундай тарбия берган ота-онасига минг раҳмат. Давлат менга ўз фарзандимдек қадрли. Ҳатто, ўз ўғлимга унинг исмини қўйганман. Туғилган кунимга бунақа ажойиб совға бўлишини кутмаган эдим.

Давлат бу билан ўзбек йигитларига хос олийжаноблик кўрсатди. Спортчиларимизнинг бундай эътибори бошқа мураббийларимизга ҳам катта мотивация беради. Келажакда ватанимиз байроғини кўкларга кўтарадиган Давлатдек чемпион ёшларни етиштириб бериш йўлида астойдил ишлаймиз. Мана шундай шогирдим борлигидан фахрланаман",- дейди Нурали Қобулов.

photo_2021-08-22_13-09-40

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Gulmurod Tuxtashev
22/08/2021 19:05
Қойил! Чисто ўзбекона тантилик! Бирини берибсан сенга икки баробар қайтади худо хохласа!
Komil Habibulloh
22/08/2021 23:12
Inshaalloh hammamizga nasib qisin shunaqa ustozlarni ezozlash, ularni duosini olish