Давлат Бобонов ва Муҳаммадкарим Хуррамов бронза медали учун курашишади

Грузиянинг Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақа давом этмоқда. Айни пайтга келиб, оғир вазнли спортчилар ўртасида саралаш баҳслари якунланди. 

Унга кўра, кечки дастурда 2 нафар юртдошимиз медаллар учун курашадиган бўлди. -90 килограмм вазн тоифасидаги вакилимиз Давлат Бобонов Грузия, Польша, Сербия вакилларини мағлуб этиб, ярим финалда кубалик рақибига имкониятни бой берди. Бобонов энди бронза медали учун мўғулистонлик Алтанбагана Гантулгага қарши курашади.

Шунингдек, -100 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб бораётган Муҳаммадкарим Хуррамов ҳам бронза медали учун кураш олиб боради. Хуррамов шоҳсупага кўтарилиш учун италиялик Жулиано Лопорчиони мағлуб этиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!