Давлат думаси вице-спикери: "Спартак" - "Сочи" учрашуви натижасини бекор қилиш керак
Россия давлат думаси вице-спикери Александр Жуков кечадан буён жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган “Спартак” – “Сочи” учрашуви натижасини бекор қилиб, уни қайтадан ўтказишни таклиф қилмоқда.
“Россия футбол иттифоқи ушбу вазиятга жуда жиддий қараши керак. Ушбу ўйин натижасини бекор қилиш ва унда ишлаган ҳакамларни дисквалификация қилиш лозим, деб ўйлайман”, - деди Жуков.
Эслатиб ўтамиз, кечаги беллашувдан кейин ғазаб отига минган “Спартак” хўжайини Леонид Федун жамоаси бундан буён РПЛда иштирок этмаслигини маълум қилган эди. Бироқ, РФИ президенти Александр Дюков унга қўнғироқ қилиб, уни бу фикридан қайтарди.
Фикрлар