Давралар оралиғида

"Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола қишки трансферлар даврида жамоага янги ҳужумчи олиб келиниши борасидаги саволларга жавоб қайтарди.

“Катта эҳтимол билан ҳеч қандай трансфер амалга оширилмайди. Ҳозир ҳамма клубга қийин, "Сити" ҳам бундан мустасно эмас. Сайёрадаги ҳозирги иқтисодий вазият шундай.

Биз ўйинларда кўплаб хавфли вазиятлар яратамиз, аммо улар ҳар доим ҳам гол билан якунланмайди. Сиз ҳар доим формада бўлишингиз, барқарор ўйнашингиз керак. Шундагина гол бўлади”, - деди испаниялик мутахассис.

“Манчестер Сити” жорий мавсум АПЛда 13 та ўйинда рақиблари дарвозасига жами 23 та гол урди. “Ливерпуль” 14 та ўйинда 39 та гол киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)