Даврон Файзиев: Бу жамоа Шомуродовга ҳам қизиқаётганди

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьяль фаолиятини Ла Лигада давом эттиради. "Севилья" футболчи билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

26 ёшли франциялик ҳужумчи ушбу мавсум охиригача "Севилья"да ижара асосида ўйнайди.

Ушбу хабар юзасидан таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида фикр билдирди.

Антони Марсьяль расман "Манчестер Юнайтед"дан "Севилья"га мавсум охиригача ижарага ўтди. 26 ёшли франциялик ҳужумчи учун Андалусия клуби 5 млн евро тўлайди. Марсьяль 22-рақамни танлади.

Хабарларга кўра, Антони Англиянинг бир қатор клубларининг таклифларини рад этиб, "Севилья"га ўтмоқчи бўлган. Бу клуб спорт директори Рамон Мончи эффекти.

Антони бу мавсум АПЛда 8 ўйинда 1 дона гол урди. Захира футболчиси даражасида эди. "Севилья" эса "Реал" билан чемпионлик пойгасида савияли футболчиларга муҳтож. Орада бу жамоа бир Шомуродовга ҳам қизиқаётгани ҳақида хабар чиққанди, - деди Даврон Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!