Даврон Файзиев: Бу ёзда ҳеч қандай трансферга қўл урмаган жамоага менимча, у футболчи ортиқчалик қилмасди

Яқиндагина "Реал" клуби футболчилари Гарет Бэйл ва Серхио Регилон "Тоттенхэм"га кўчиб ўтди. Ушбу трансферларга таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида ўз муносабатини билдирди.

- Зидан ўз жамоасига керак эмас, деб ҳисоблаган футболчиларни қўйиб юборяпти. Бэйлку тушунарли, аввалги трансферлар вақтида Хитойга ҳам йўл олиши мумкин эди, аммо бу трансфер амалга ошмади. Зидан у билан муносабати яхши эканлигини айтавергани билан Бэйл "Реал"га кераксиз бўлиб қолганини қайдномаларга киритмаганидан билиб олиш қийин эмас. Уэльслик футболчининг кетиши кутилган эди, шундай ҳам бўлди. Регилончи?

25a6443351e18c4d029eda3493b044752d069c4e

Ўтган мавсум "Севилья"да ажойиб ўйин намойиш этган кантерано "шпорлар"га ижарага эмас, сотиб юборилди. Тўғри, кейинчалик агар Мадрид уни қайтаришни истаб қолса, 40-45 млн еврога сотиб олиши мумкин, аммо бу ёзда ҳеч қандай трансферга қўл урмаган жамоага менимча, Регилон ортиқчалик қилмасди. "Тоттенхем" учун эса, 2 та ажойиб харид амалга оширилди, - деди Даврон Файзиев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар