Даврон Файзиев бугунги жанг оқшоми ҳақида фикр билдирди

  • 3 апрель, 2021, 12:39
  • 1
  • Бокс

Хабарингиз бор, бугун "Ҳумо арена" спорт мажмуасида проффесионал жанг оқшоми бўлиб ўтади. Шарҳловчи ва журналист Даврон Файзиев бугунги жанглар олдидан ўз фикрини билдирди.

Ўзбекистон бокс бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионатини қабул қиладиган бўлди. Ҳеч қандай сюрприз ва кутилмаган ҳолат эмас. Ҳаммаси мантиқан тўғри. Риодан сўнг етакчи позицияларга чиққач, боксчилар профга ўтиш даврида ҳам даражани туширишмади. Авлодлар алмашинуви ҳам бир тексида ўтди ва юлдузлар жиддий рақобатга дуч келишмоқда. Футболга параллель қилсак, ҳозир Ўзбекистон бокснинг Германияси ёки Испанияси. Яъни, шунчаки юқори техникали вакиллари бўлсаю, ривожланиш бошқа жойларда кечса Бразилияси деган бўлардим. Аммо тизимли кучайиш айнан мен юқорида эътироф этган мамлакатларда бўлган. Ўзбекистонда бошқа мамлакатлар терма жамоалари ҳам йиғинлар ўтказишмоқда. Қитъадаку натижа бўйича анчадан бери 1-рақаммиз. Токиога ҳам камида Куба, АҚШ ва Россиядан кам бўлмаган фаворит статусида борамиз. Демак, ким мундиални ўзида қабул қилишга ҳақли? Риторик савол. Бокс уйига келгандек бўлади.

Мана бугун проф бокс олами мухлисларимизнинг ушбу спортга бўлган меҳрни ҳис этади. Дазн ва матчрум кирмоқда. Олтин авлод титулларга зич келди ва ўз камарларини бирин-кетин тортиб олишни бошлади. Албатта, бу даражага чиқишда турли даврларда боксимиз учун жон куйдирган мураббий, мутасадди ва спортчилар хизмати ҳам унутилмаслиги керак, улар пойдеворни қўйишган. Энди эса мустаҳкам иморатга чиройли безак бериш вақти келди.

Бугун жанг қиладиган барча вакилларимизга омад тилайман!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
03/04/2021 15:50
Бу фикрларни ўқиб жуда ҳурсан бўлдим. Тўғри гапларни айтибди Даврон ака. Бугун ҳумо арена муҳлислар шовқинидан ларзага келса ажабмас. Яшасин олтин авлод. Давомли бўлсин қолгалари ҳам. ЖЧ-2023 Бокс олға...