Даврон Файзиев: Бундай футболчиларни Моуриньо бир пайтлар "каламуш", деб атаган

"Рома" ўз майдонида "Ювентус"дан аламли мағлубият қабул қилиб олди. Ўйиннинг катта вақтида ҳисобда олдинда борган римликлар якунда 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Машҳур шарҳловчи Даврон Файзиев мазкур ўйинда ўз муносабатини билдирди:

"Гап Жозе Моуриньонинг мураббийлик даражасида эмас. У ҳамон топ, лекин ишлаётган клуби ва ўз амбицияларини мослаб олиши керак. Тўғри, бу кўпроқ одам психологияси билан боғлиқ. Ҳар ким бадавлат ҳаёт ва ютуқларга кўниккач, бирдан ўртача ҳолатга қайтиши қийин. Қайтганда ҳам ўрганиш учун вақт керак. Ана шу нарсада қийналмоқда Моуриньо. Аввал ҳам қизиққон эдию, асосан рақибларга нисбатан. Ҳозир эса оммавий тарзда ўз жамоасини танқид қиляпти.

Кеча "Юве"га ютқазгач, Жозе жамоасининг руҳияти йўқлиги, кучлилар билан курашишни билмаслиги, лидерлик ҳусусиятига эга футболчи етишмаслиги ва яна бир қанча камчиликларни келтириб ўтибди. Бу ҳаммаси ичкарида гаплашиладиган гаплар. Ичкаридаги гапларни оммага олиб чиққан футболчиларни у бир пайтлар "каламуш", деб атаган. Авваллари танқид зарбасини ўзига қабул қилиб, бу орқали жамоасини босимдан халос қиларди. Айбни ўз зиммасига оларди. Ҳозир эса…

(Видеода 2018 йилги эски матбуот анжумани, шунчаки Жозе мағлубиятдан кейин ўзига ҳурмат талаб қилган вазият).

Шахсан мен учун Жозе Моуриньо замонамизнинг энг кучли мураббийи бўлиб қолаверади, аммо ёши сабаблими, билмадим, характери тобора оғирлашиб бормоқда. Ғалабанинг муаллифи кўп, мағлубият мураббийники".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
10/01/2022 15:39
Жозе кариб колди! Уни камчиликлари борган сари ошиб кетмокда, кучли томонлари уз кучини йукотмокда... Куплаб юлдузларни захирага уткизиб, кейин афсусланган. Куп футболчилар ундан кетиб, бошка жамоаларда юлдузга айланган. Хозирги вактда хеч нимага кодир эмас. Пенсияга чиккани маъкул!