Даврон Файзиев: Леога ўхшаш учун Месси бўлиб туғилиш керак

Таниқли журналист ва шарҳловчи Даврон Файзиев ўз "Телаграм" каналида ҳозирги пайтда юзага кела бошлаган Холанд - Мбаппе қарама-қаршилиги ҳақида пост қолдирди:

"Аввалги бахслар энди йўқ. Роналду ва Мессини аллақачон бир-биридан ажралмас феноменларидек қабул қилишган ва солиштирмай қўйишган. Спорт бу - рақобат, бир даврда айнан икки даҳо ўйнашида ҳам рамзий маъно бор. Буёғига барча кутаётгани ҳам алоҳида Пеле ёки Марадона эмас, айнан икки супер футболчи пайдо бўлиши ва ўзаро курашиши. Асосий даъвогарлар бор. Холанд - Мбаппе. Статистика бўйича ўшалар темпида кетишмоқда. Шуниси етарли. Тўлиқ ўхшаш энди эртак бўлиб кетади. Бунинг устига иккиси ҳам болаликдан Роналду мухлиси. Янги форматдаги атлетлар. Идеал жисмоний кўрсаткичлар. Улар Криштиану моделини танлаб шу йўлдан юришган. Яъни, одамзотнинг меҳнат қилиш имкониятлари чўққисини забт этишмоқда. Ундан ортиғини организм кўтара олмаса керак.
Месси мухлислари буни тўғри қабул қилишлари керак. Чунки Леога ўхшашга интилиш бефойда. Месси бўлиб туғилиш керак.

Бу давр такрорланмайди, кутманг", - деб ёзади Даврон Файзиев. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!