Даврон Файзиев: "Насаф" ҳаққоний ғалабага эришди

Бугун Олий лига 4-тур учрашувларига старт берилди. "Насаф"-"Сўғдиёна" (4:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- "Насаф" каби жамоалар биздек рақибларни хеч қачон кечирмайди. Бугун ўз жамоамни таний олмадим. Ўйинда фақат бир жамоа кўринди. Бу ҳам бўлса "Насаф" жамоаси. Бугун хатолар кўпайиб кетди. Хатолар устида кўп ишлашимиз керак.Мен учрашувдан аввал шогирдларимга қўрқмасдан ўйнашни таъкидлаган эдим. "Насаф" бугун ҳаққоний ғалабага эришди. Уларни табриклайман. 

- Аввалги учрашувларда Мамадалиев ва Қобиловнинг ҳаракатлари маъқул келгани боис бугун уларни таркибга киритдим. Махмудов ва Абдурахмоновлар ҳам тажрибали ўйинчилар ҳисобланади.Уларни иккинчи бўлимда майдонга тушириб ўйинни кучайтиришни кўзлаган эдим. Лекин ўйлаган режаларим ўхшамади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!