Даврон Файзиев: Ўзи саволлар бормиди? Йўқ
"Челси" Европа чемпионлар лигаси нимчорак финалнинг дастлабки ўйинида "Лилль" устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди. Беллашувдан сўнг таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида учрашув борасида фикр билдирди.
- "Челси" - "Лилль" 2:0. Ўзи саволлар бормиди? Йўқ. Лондонликлар классда устун келишди. Бурчак тўпидан сўнг Хавертс тезкор гол урди. Кейинчалик ҳам "Челси" устунликка эга бўлди. "Лилль" ўтган йилги ҳолатидан анча ўзгарган, ёмон томонга. Айни вақтда дунёнинг энг кучли клуби фонида шундай туюлди, дейишингиз мумкин. Аммо Франция лигасида ҳам шу аҳвол.
Иккинчи бўлимда "Лилль" кам сонли уринишларни амалга оширди. Майдон марказининг ўзида Канте уларни йўқ қилиб келди. Нголо одатдагидек бузғунчилик фаолиятидан бўш пайтларида ҳужумни ҳам қўллаб-қувватлади. Айнан у марказдан олдинга юриш қилди ва шеригига аниқ голли пас берди. Пулишич эса ҳимоячи ва дарвозабон масаласини ҳал этиб, аниқ зарба йўллади. 2:0. Man of the match - Нголо Канте.
Эсингизда бўлса техник хато сабаб 1/8 қуръаси икки марта ўтказилганди. Фақат бир жуфтлик иккала қуръада ҳам ўзгармай қолди. Демак, "Лилль" тақдирида бор экан "Челси"га ютқазиш. Агар Францияда мўжиза рўй бермаса… - деди Даврон Файзиев.
Фикрлар