Даврон Файзиев: "Пахтакор"нинг эрта чемпион бўлиши Ўзбекистон МТЖга бироз салбий жиҳатлари бор
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистони ва Фаластинга қарши муҳим ўйинлар ўтказади.
Ўзбекистон МТЖда муаммолар борлиги учун Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан шундай йўл тутилди – Даврон Файзиев
Суперлигада чемпион номи аллақачон маълум бўлган. Ҳўш, бу ҳолат Ўзбекистон миллий терма жамоасига қандай таъсир қилади? Шу савол билан “SPORTS.uz ҳафтаси” кўрсатувида ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиевга юзландик.
- Чемпион номи эрта маълум бўлишининг озгина минуслари бор. Чунки футболчиларда мотивациясиз руҳият пайдо бўлиши мумкин. Бунинг устига “Пахтакор” кубокни ҳам ютди. “Шерлар” бугунги кунда терма жамоанинг ўзаги. Футболчилар озгина бўшашиш кайфиятида бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам балки Вадим Абрамов уларни тезроқ терма жамоа муҳитига олиб кириб, “Пахтакор”даги байрамона муҳитдан тортиб олиб, бу ерда ишлар кўп деган маънода йиғинни эртароқ бошлагандир, деб тахмин қилиш мумкин, - деди Даврон Файзиев.
Фикрлар