Даврон Файзиев Туркияга қарши ўйиндан нималар кутаётгани, тахминий таркиб, Игорь Сергеевга имконият ва ўзгаришлар ҳақида
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркияда мезбонлар билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Мазкур ўйин олдидан “SPORTS.uz ҳафтаси” кўрсатувида таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Туркияга қарши ўртоқлик ўйини биз учун яхши. Кучли, номдор жамоа. Боз устига меҳмонда тўп тепамиз. Ўзимизда ўйнасак ҳам ёмон бўлмасди. Туркияга қарши иккала вариант ҳам яхши. Европанинг бошқа жамоалари билан ўйнагандан кўра нисбатадан Осиёга яқин бўлган Туркия билан баҳс олиб борган яхши.
Қандай таркиб билан ўйнаймиз? Бу қизиқ. Билишмча, Икром Алибоев ва Достонбек Турсунов беллашувда иштирок этмайди. Турклар ҳам қанақа таркибни майдонга туширар экин? Расмий ўйин даражасидаги кескинлик бўлмаса керак. Катта эҳтимол билан енгилроқ учрашув ўтказилса керак. ФИФА кунларида биринчисида сал енгилроқ, кейин кучлироқ ўйналади.
Мен учун қизиқ томони Купер янги вариантлар қўллайдими? Унинг ўзи ҳам тушундики, бази чизиқларда ўзгаришлар қилиш лозим. Ҳар қанақасига дарвозабон позициясида ўзгариш бўлади. Чунки Игнатий Нестеров дисквалификация муддатини ўтаяпти. Ҳозир энди қизиқ вариантлар пайдо бўлди Куперда. Бир томондан мунтазам ўйнаб турган, лекин голлар ўтказиб юбораётган Санжар Қувватов, бошқа томондан ўйин амалиёти деярли йўқ, бироқ тажрибаси бўйича қолганлардан устун ҳисобланган Элдор Суюнов, оптимал вариант Жавоҳир Илёсов ва катта эҳтимол билан захира вазифасини бажарадиган Ботирали Эргашев. Шу кеча кундузда Илёсов фаворит. Агар Суюнов энг зўр формада бўлганида, бу ерда ўйлашга ҳожат қолмасди. Шунинг учун Жавоҳир Илёсов Туркияга қарши баҳсда майдонга тушса керак.
Қолган чизиқларда Анзур Исмоилов ўзгармаса керак. Егор Кримец ҳам ўйнаса керак. ўзимга қўйиб берса Ислом Тўхтахўжаевга ишонч билдирар эдим. Бироқ Эктор Куперга Европа стандартларига мос келадиган, бўйи баланд бўлган, жисмонан бақувватроқ Егор варианти кўпроқ ёқса керак. ҳожиакбар Алижонов бу ўша Купер бази ўзгаришларни қилиши керак деган гапимизни тасдиғи. Назаримда у асосий таркибда ўйнаса керак. чап қанот ҳимоясида Фарруҳ Сайфиев ҳаракат қилиш эҳтимоли бор.
Даврон Файзиев ЕЧЛ финали, имкониятлар, Мадридга бора олмагани ва бошқалар ҳақида
Энг тахмин қилиш қийин бўлган позиция бу ярим ҳимоя. Ҳар доимгидек бу ерда танлаш имконияти юқори. Жалолиддин Машарипов алмаштириб бўлмас даражага етди. Қолганини тахмин қила олмайман, очиғи. Одилжон Ҳамробеков ҳамда Одил Аҳмедов таянч ҳудудда. Ҳужумда эса “number one” дейдику, ҳудди шундай Элдор Шомуродов. Агар ротатция бўлмаса агар айни пайтда Шомуродов юртимиздаги энг зўр ҳужумчи.
Ҳаёлимга бир нарса келди. Шу ўйинда Игорь Сергеевни майдонга туширсачи? Яъни бизда ўйнашга беришмайди. “Миллий” стадионимизда мухлислар уни эзиб ташлашади. Шунга тинчгина меҳмонда ўйнаб қўйгани яхши. Битта тайм Сергеевни ўйнатган бўлардим. Биринчи бўлимда Шомуродов, танаффусдан сўнг Игорь. Бу яхши бўларди. Тошкентда ўтадиган учрашувларда мухлислар ёқимтойи Темурхўжа Абдухолиқов тушса унга ҳеч қанақа босим бўлмайди.
Ҳумоюн Муртазоев? Ўзи Купер кўп ҳужумчи қўлламайди. Максимал 3 та форвард. Мартазоевни кимни ўрнига чақиради? Менимча, бу якуний рўйхат эмас. Саралаш баҳсларига анча вақт бор. Кейинги йиғинлар учун ҳаракат қилса бўлади. Менимча бу унчалик фожеа жмас. Муртазоев энди ўйинини топти.
Учрашувда йирик ҳисобда ютқазмасак керак. минимал ҳисобда имкониятни бой беришимиз мумкин, - деди Файзиев.
Фикрлар