Даврон Файзиевни “Барселона” – “Бавария” ўйини олдидан 2 та савол жуда ҳам қизиқтирмоқда
Бугун ЕЧЛ чорак финали доирасида бўладиган “Барселона” – “Бавария” қарама-қаршилигидан аввал, таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев “SPORTS.uz ҳафтаси” кўрсатувида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Шарҳловчи имкониятлар борасида мюнхенликларнинг имкониятини юқорироқ баҳоламоқда.
ЕЧЛ. "Барселона" - "Бавария" учрашувини ким шарҳлайди?
– “Бавария” ҳозир ЕЧЛда асосий фаворит, деб ўйлайман. Аслида мусобақада 3 та фаворит бор. Булар “Бавария”, “Барселона” ва “Манчестер Сити”. ПСЖни қўшмай тураман. Чунки уларда ўйин амалиёти кам. Франция чемпионатни эрта тугатиб қўйди. Парижликлар керакли даражада рақобатли ўйинлар ўтказа олмади.
Энг яхши ва энг ёмон томони, чорак финалда “Бавария” ва “Барселона” ўзаро тўқнаш келди. Ижобий тарафи, биз чорак финалда ҳам битта финални кўрамиз. Аввалги босқичдаги “Манчестер Сити” ҳамда “Реал” беллашуви ҳам битта финал эди. Мана энди чорак финал ва олдинда яна битта финалимиз бор. Шунинг учун бу яхши. Салбий томони эса учтагина фаворит қолдими, шулардан биттаси чиқиб кетади. Битта топ клуб мусобақа билан хайрлашади. Бу ёмон.
"Барселона" ва "Бавария" учрашувида чиндан ҳам шу футболчилар майдонга тушадими? (Фото)
“Реал” нега “Манчестер Сити”га ютқазди? Гвардиола жамоаси ЕЧЛ соврини учун асосий номзод?! – Даврон Файзиевдан таҳлил
Ҳамма нарсанинг бир яхши, бир ёмон тарафи бўлади. Шунга биз онгли равишда рози бўлишимиз лозим. Шахсан мен интизорлик билан кутмоқдаман бу ўйинни. Сабаби анчадан бери бу қарама-қаршиликда “Бавария” яққол устундек кўринмаганди. Ҳозир менимча, яққол фаворитдек туюлмоқда. Тўғри, Месси фактори бор. Буни ҳеч қанақасига инкор этиб бўлмайди. Нариги томонда Левандовски. Ҳа у Лео эмас, натижалари бўйича. Бироқ Роберт бу мавсум Лионелдан ёмон ўйнамаяпти.
Ана шундай қийин вазиятдан “Барселона” қандай чиқиб кетади? “Барселона”дек рақиб билан “Бавария” немис машинаси бўлиб кўринадими ёки йўқ? Мана шу иккита савол мени жуда ҳам қизиқтирмоқда. Оз қолди. Яқинда билиб оламиз. Шу ўйинни интизорлик билан кутяпман, - деди Даврон Файзиев.
Фикрлар