Де Брёйне, Холанд ва Кейн: Жамоада яна кимлар бор?
Статистикага ихтисослашган Whoscored портали ўзининг расмий сайтида Англия Премьер-лигасининг рамзий терма жамоасини туўиб чиқди.
Унга кўра, мавсумнинг энг зўр футболчиси номини Кевин де Брюйне қўлга киритди. “Манчестер Сити” племейкерининг мавсумдаги ўртача баҳоси 7,6 баллни ташкил қилди.
Whoscored талқини бўйича рамзий терма жамоа қуйидагича кўриниш олди:
Дарвозабон: Давид Райя (“Брентфорд” 7,0 балл).
Ҳимоячилар: Киран Триппьер (“Ньюкасл” 7,4 балл), Итан Пиннок (“Брентфорд”, 7,1 балл), Фабиан Шер (“Ньюкасл” 7.0 балл), Люк Шоу (“Манчестер Юнайтед” 6,9 балл).
Ярим ҳимоячилар: Букайо Сака (“Арсенал” 7,4 балл), Кевин Де Брёйне (“Манчестер Сити” 7,6 балл), Бруну Фернандеш (“Манчестер Юнайтед” 7,4 балл), Жек Грилиш (“Манчестер Сити” 7,3 балл).
Ҳужумчилар: Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити” 7,5 балл), Ҳарри Кейн (“Тоттенхэм” 7,5 балл).
Фикрлар