Де Брюйне ҳамда Роналдуни маошини қўшиб ҳисоблаганда ҳам Холандникидан камроқ. Қандай қилиб?
Эрлинг Холанд "Манчестер Сити"да хафтасига 865 минг фунт стерлинг ишлаб топятпи.
Норвегияликнинг асосий маошига осон эришса бўладиган кафолатланган бонуслар қўшилган. Бу ҳақда "Daily Mail" нашри хабар тарқатяпти.
Мазкур ҳолатда 22 ёшли форвард хафтасига 865 минг фунт стерлинг ишлаб топади. Бу уни АПЛдаги энг юқори маош олувчи футболчига айлантирди.
Қайд этиш лозим, Кевин де Брюйне "Сити" таркибида хафтасига 375 минг фунт маош олади, "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду эса - 480 минг фунт стерлинг.
Фикрлар