Де ла Фуэнте Ямал ҳақида гапирди
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте "Барселона" вингери Ламин Ямалнинг терма жамоага қайтиши ҳақида гапирди.
"Тўғрисини айтсам, мен ҳайратдаман. Ямал жароҳатдан тез тузалди ва жамоасининг ўйинларида борини бериб харакат қилмоқда. Унинг ўйинлари жуда ёрқин ва исталган рақиб учун бош оғриққа айлана олади. Унинг жароҳати бироз жиддий деб ўйлагандим, аммо у тез тикланди. Илгари бундай ҳолатга дуч келмагандим. Очиғини айтганда, буни одатий ҳолат деб ҳисобламайман", - деди испаниялик мутахассис.
Маълумот учун, Испания терма жамоаси бўлажак FIFA кунларида 15 ноябрь куни Грузия ва 19 ноябрь куни Туркия терма жамоаларига қарши майдонга тушади.



Фикрлар