Де ла Фуэнте Ямал ўрнига "Реал" тарбияланувчисини терма жамоага чақирди

CHERY AUTO

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашида иштирок эта олмайдиган "Барселона" вингери Ламин Ямал ўрнига ким ўйнашини аниқлаб олди. Каталонияликлар футболчиси ўрнини "Райо Вальекано" форварди Хорхе де Фрутос эгаллади.

Tecno

Испания Қироллик футбол федерацияси 11 ноябрь куни эрталаб Ламин Ямални терма жамоанинг ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги турида Грузия (15 ноябрь) ва Туркия (18 ноябрь) билан бўлиб ўтадиган ўйинлар қайдномасидан чиқариб ташлади. Расмий баёнотда айтилишича, ҳужумчи терма жамоани огоҳлантирмасдан қов безовталигини даволаш учун инвазив радиочастота муолажасидан ўтган.

28 ёшли Хорхе де Фрутос фаолияти давомида Испания терма жамоаси сафида бирорта ўйинда майдонга тушмаган. Жорий мавсумда "Реал" тарбияланувчиси "Райо Вальекано" сафида барча мусобақаларда 16 та учрашувда 6 та гол ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!