Де ла Фуэнте Ямалнинг Австрияга қарши тўлиқ ўйнашга тайёрлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финали олдидан Австрияга қарши ўйин арафасида ҳужумчи Ламин Ямалнинг ҳолати ҳақида гапирди.

18 ёшли футболчиси мусобақага жароҳатдан сўнг етиб келганди ва мундиал давомида аста-секин ўйин тонусини тиклади. У Кабо-Вердега қарши баҳсда (0:0) 19-дақиқада захирадан майдонга тушди, Саудия Арабистонига қарши учрашувда (4:0) биринчи бўлимни тўлиқ ўйнаб, бир гол урди, Уругвайга қарши беллашувда (1:0) эса 75 дақиқа майдонда бўлди.
 

ЭЯмал 90 дақиқа тўлиқ ўйнай оладими? Ҳозир Ламин ундан қай даражада ўйин талаб этилса, шунча дақиқа майдонда қолишга тайёр. Биз унга, бошқа жароҳатдан қайтган футболчилар сингари, ўйин вақтини жуда эҳтиёткорлик билан бердик. Лекин ҳозир унинг аҳволи аъло. Энди фақат майдонга тушадими-йўқми, шуни кўрамизЭ, – дея де ла Фуэнтедан сўзларини келтиради AS нашри.


Журналистлар қайд этишича, мураббийнинг "майдонга тушадими-йўқми" деган гапи ҳазил тариқасида айтилган, Луис де ла Фуэнте бу пайтда кулиб юборган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!