Де Росси Шомуродов ҳақида: "Менга мана шундай футболчилар керак"

"Рома" Италия А Сериясининг иккинчи турида "Эмполи"га мағлуб бўлди. Римликлар сафидаги учрашувдаги ягона голни эса Элдор Шомуродов урди. Ўйиндан кейин жамоа бош мураббийи Даниэле де Росси ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Элдор машғулотларда ўзини яхши кўрсатаётган футболчи. Менга мана шундай ўйинчилар керак: тезкор, машғулотларда борини берадиган. Бундайлар ўйинга ҳам темп қўша олади", - деди италиялик мутахассис. 

Шомуродов "Рома"нинг мавсумдаги илк голини уришга муваффақ бўлди. Шу билан бирга, мураббийнинг ишончига кириб олаётганини кўриб турибмиз. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
26/08/2024 10:17
"Big Uzbek", "Smiling Uzbek"- Ўзбекистон ўғлонлари. Олға !!!
Azam Nazarov
26/08/2024 10:14
Сен гол ўрсанг мени кайфиятим кўтарилади......... Балки,...... Ҳақиқий мухлис шунақа бўлса керак............
&
Abror1987
26/08/2024 09:03
Omadini bersin.Asosiy hujumchi aylansin.
&
Адхамжон Низомов
26/08/2024 07:29
Элдор яшавор.Почин голи уриб олди.Бардавом булсин.Омад.
&
Азизжон
26/08/2024 02:43
Сен учун хурсандман Элдор