Де Врей

Римнинг "Лацио" клуби ҳимоячиси Стефан де Врей А Сериянинг бошқа бир жамоаси – “Интер” билан келишувга эришди.

Football Italia тарқатган хабарга кўра голландиялик футболчи миланликлар билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Унга кўра де Врей “нерадзуррилар”дан йилиги 4,2 млн евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, де Врейнинг римликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва у “Интер” сафига эркин агент сифатида бориб қўшилади.