Де Хеа 15 йиллик рекордни янгилади
“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид Де Хеа кеча “Астон Вилла”га (2:1) қарши ўйинда иштирок этди. Бу унинг “қизил иблислар” сафида АПЛ доирасида майдонга тушган 327-ўйин бўлди.
Испаниялик посбон шу тариқа Британия фуқароси бўлмаган футболчилар орасида МЮ либосида АПЛда энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланди. Бундан аввалги рекорд ирландиялик Рой Кинга (326) тегишли эди. Эътиборлиси, ушбу рекордни 15 йилдан буён ҳеч ким янгилай олмаётган эди.
Де Хеа “Манчестер Юнайтед” тарихида АПЛда энг кўп ўйин ўтказган футболчилар орасида 5-ўринда бормоқда. Ундан олдинда Уэйн Руни (393), Гари Невилл (400), Пол Скоулз (499) ва Райан Гиггз (632) бормоқда.
Фикрлар