Де Хеа ЖЧ-2018нинг энг ёмон дарвозабони деб топилди

Испания терма жамоаси дарвозабони Давид Де Хеа Россияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг энг ёмон дарвозабони деб топилди. Бу ҳақда WhoScored нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “қизил фурия”нинг 27 ёшли посбони ЖЧ-2018да зарбаларни бартараф этиш бўйича 14,3% фоиз кўрсатгич билан ҳаммадан паст ўринни эгаллаган.

Бу борада кучли учликдан Войцех Щесни (Польша) - 16,7% ҳамда Франко Армани (Аргентина) - 28,6% каби дарвозабонлар жой олишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!