Де Хеа МЮ билан узоқ йиллик шартнома имзолайди
У бир қарорга келди.
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеа ўзининг “Олд Траффорд”ги келажак тақдирига ойдинлик киритди.
ESPN нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли испаниялик посбон МЮ билан янги 5 йиллик шартнома имзолайди. Янги келишувга кўра эса унинг йиллик маоши 20 млн еврони ташкил этади.
Маълумот учун, Де Хеа “Манчестер Юнайтед” шарафини 2011 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум жами 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 31та гол ўтказиб юборди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар