Де Хеа МЮ билан янги шартнома имзолади
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби Давид Де Хеа билан шартномани узайтирди.

"Қизил иблислар"нинг расмий веб-сайтининг хабар беришича, Де Хеанинг янги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган ва яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам мавжуд. Илгарироқ тарқалган маълумотларга кўра, унинг маоши ҳафтасига 290 минг еврога тенг бўлади.

Айтиб ўтиш жоизки, 28 ёшли испаниялик 2011 йилда МЮ сафига ўтганди ва шу давр мобайнида 367 учрашувда "Юнайтед" дарвозасини ҳимоя қилган.

Жамоа таркибида Давид Англия чемпионати, кубоги, лига кубогида, 3 маротаба мамлакат Суперкубогини қўлга киритган. Шу қатори, Де Хеа 2016/17 йилги футбол мавсумида МЮ сафида Европа лигаси ғолибига айланганди.