Де Хеанинг "сири" очилди

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид де Хеа коронавирус билан курашиш учун 300 минг евро ажратди.

Ушба сумма Мадриддаги тиббиёт департеминти ҳисобига ўтказилди. Дарвозабон хайрияни аноним тарзда амалга оширган эди, бироқ Испания ҳукумати матбуот котиби Исабель Диас Аюсо ушбу маълумотни ўзининг твиттер саҳифасида очиқлашни маъқул кўрди.

Эслатиб ўтамиз, бугунга келиб Испания Европада коронавирус пандемияси энг тез авж олаётган давлатлар қаторида етакчилик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!