Де Йонг “Барселона”да қолиши мумкин
"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгнинг Каталония клубидаги келажаги ҳамон номаълумлигича қолмоқда.
“Diario Sport” нашри кўра, голландиялик футболчининг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши амалга ошмаслиги мумкин. Боиси, барча кўрсаткичлар футболчининг "кўк-анорранглилар"ни тарк этмаслигини кўрсатмоқда.
Аввалроқ, каталонияликлар раҳбарияти де Йонгнинг жамоани тарк этишини истамаслигини бир неча бор таъкидлаганди.
Де Йонг ўтган мавсум каталонияликлар сафидаги барча турнирлар доирасидаги 45 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Фикрлар