Де Йонг Ла Лига аутсайдери сафига ўтади

  • 25 Dec 10:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мавсумни “Барселона” сафида ижарада ўтказаётган ҳужумчи Люк де Йонг қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартиради.

Tecno

Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, нидерландиялик футболчининг навбатдаги жамоаси Ла Лига аутсайдери - "Кадис" бўлади.

Юқоридаги манбага кўра, “Севилья” раҳбарияти “Барселона”нинг де Йонг билан ижара шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш бўйича юборган сўровига розилик билдирган. Айтиш керакки, каталонияликлар уни 2022 йилнинг 30 июнига қадар ижарага олган эди.

Шу тариқа Люк мавсумнинг қолган қисмини катта эҳтимол билан ижара асосида “Кадис”да ўтказади. Бунинг учун футболчининг розилигини олиш қолган холос.

Люк де Йонг жорий мавсум “Барселона” сафида Ла Лигада 9 та ўйин ўтказди ва 1 та гол урди.

Comments

You must be logged in to commet!